...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк аҳли қўл телефонларидан гудок ўрнига президент табригини тинглади


09:02, 17.07.2017 Олам
 2 351

Кеча Туркия давлат раҳбари ўз халқини мобил телефонлар орқали табрик билан кунни бошлади.

Кеча, 16 июль куни эрта тонгдан Туркия мобил алоқа абонентларини президент Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтарилишига қарши курашнинг самарали натижаси юзасидан табриклади.
 
Бундан роппа-роса бир йил аввал содир бўлган можароларнинг тинч аҳолига келтирган моддий ҳамда маънавий зарари, азияти яралари ҳали битиб улгурмаган.
 
“Президент сифатида сизларни демократия ва Миллий ирода зафари куни билан муборакбод этаман. Талофат кўрганларга сабр-тоқат, жасорат кўрсатганларга эса соғлиқ ва бахт тилайман”, дейилади қўл телефонларда чақирув гудоклари ўрнига янграган табрикда.
Муҳайё Саидова

Теглар:Мобил алоқа табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!