...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ризаева 2 ноябрда “Юрак”ини тақдим этади


16:23, 30.10.2015 Шоу-бизнес
 3 215

Муниса Ризаева ўз йўналишига хос бўлмаган “Юрак” номли қўшиғини 2 ноябрда оммага тақдим қилади.

   Ўзининг санъатда тутган ўрни, кайфият бағишловчи куй-қўшиқлари ва ижод оламида олиб бораётган тинимсиз меҳнати билан кўпчиликнинг кўнглидан жой олган хонанда Муниса Ризаева яна бир премьерани тақдим қилиши ҳақида маълум қилди. Ушбу қўшиқ “Юрак” деб номланган бўлиб, у 2 ноябр куни мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

   “Юрак” таронаси сокин оҳангда яратилган ва унинг мусиқаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Ижтимоий тармоқлардан бирига хонанда ўзининг янги ижод маҳсули тўғрисида шундай сўзларни ёзиб қолдирган:
– “Кетма-кет тақдим этилган шўх тароналардан сўнг энди вақт сокин композицияга келди деб ўйлайман. Янги қўшиқнинг йўналиши бироз бошачароқ услубда яратилган бўлиб, ўзимнинг йўналишимдан фарқ қилади.

   Премьера кузги мавсумга мос келадиган ижод намунаси бўлди десам адашмайман”. Шунингдек, Муниса Ризаева янги қўшиғига клипни режиссёр Ёдгор Носиров суратга олишини ҳам айтиб ўтди.
Дилрабо Толибова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Muzayana
19:39 12.11.2015

Asal opam sizga omad tiliman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!