...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадасининг очилиш маросимида 12 ёшли рэпер қиз қўшиқ ижро этади


10:37, 28.07.2016 Олам
 3 349

Репер қизалоқ ўз қўшиқларида Бразилиядаги қора танли аёлларнинг ҳаёти билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқади.

Жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобқанинг очилиш маросимида 12 ёшли бразилиялик рэп хонанда Mc Soffia қўшиқ ижро этади. Бу ҳақда TACC хабар берди
 
Рэпер қизалоқ билан қўшиқчи аёл Кэрол Конка дуэт куйлайдилар.  Иккала қўшиқчи ҳам ўз ашулаларида Бразилиядаги қора танли аёлларнинг ҳаёти билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқади. 
 
Маълумот ўрнида, “Рио – 2016” Олимпиада ўйинларида иштирок этиш уч 206та давлатдан спортчилар ташриф буюради. Бу Олимпиада тарихидаги рекорд даража ҳисобланади. Бундан ташқари, Рио-де-Женейрода жами 306та медал учун спортчилар куч синашади ва бу ҳам мусобақа тарихидаги рекорд миқдор саналади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада Mc Soffia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!