Обаманинг айтишича, Дональд Трамп географияни, дунё ҳақидаги асосий маълумотларни билмайди.
“Трамп келажакда ядро қуроллари кодларини билиши сизни қўрқитадими? – деган саволга Обама қуйидагича жавоб берди: “Мени қўрқитадиган нарса шуки, президент унга керак бўлмаган ишни билмаслиги ва уни ўрганишга қизиқмаслигидир.
Мен Трампнинг муҳокамаларда ва матбуот анжуманида чиқишини эшитганимда, унинг дунё ҳақидаги асосий билимлар, яъни ядровий триада нималиги, у ёки бу давлат қаерда жойлашгани ёки мусулмон оламида суннийлар ва шиалар ўртасидаги фарқни билмаслигига амин бўламан. У бу нарсаларни билмайди ва уларни билиш учун вақт ҳам сарфламайди”, дейди Обама.
Маълумот ўрнида, АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан Ҳиллари Клинтон номзоди расман олға сурилди. Жорий йилнинг 8 ноябрида мамлакатнинг кейинги раҳбари ким бўлиши аниқ бўлади.