Ўзбекистон медаллар сони бўйича 48-ўринга тушиб қолди. Ҳозирча иккита бронза бор.
100 килограмлик вазн бўйича дзюдочи Сойиб Қурбонов украиналик рақибига иппон баҳоси бўйича ютқазди. Боксчи Шаҳрам Ғиёсов эса 69 килограмлик вазнда литвалик рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Яна бир боксчи Элшод Расулов эса британиялик боксчига имкониятни бой бериб қўйди.
Рио Олимпиадасида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон 48-ўринга тушиб қолди. Рўйхатнинг биринчи ўрнида ҳамон АҚШ бормоқда. Ушбу давлатда 38та медаль бор. Ундан кейинги ўринларда Хитой (30та медаль), Япония (22 та медаль) ва Австралия (15та медаль) давлатлари бормоқда.
Бугун, 12 август куни Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Экатирина Воронина - (Енгил атлетика, кўпкураш) – соат 17: 35да
Абдулла Тангриев - (Дзюдо, +100 кг вазн тоифасида) – соат 18:30да
Ситора Ҳамидова - (Енгил атлетика, 10 000 метрга югуриш, финал) – соат 19: 10да
Экатирина Тунгускова - (Енгил атлетика, 10 000 метрга югуриш, финал) – соат 19: 10
Ёдгорой Мирзаева - (Бокс, нимчорак финал) – соат 19:15да
Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, ярим финал) – соат 20:15да
Хуршид Тожибоев - (Бокс, чорак финал) – соат 20:45да
Экатирина Хилко - (Гимнастика, трамплинда сакраш, саралаш ва финал) – соат 22:00да
Бектемир Мелиқўзиев - (Бокс, нимчорак финал) – соат 03:15да
Нигина Шарипова - (Енгил атлетика, 100 метрга югуриш, саралаш) – соат 06:00да