Рим папаси Колумбияга ташриф буюрганида машинасида жароҳат олди.
Ташрифдан мақсад эса 50 йилдан буён фуқаролар уруши гирдобида бўлган Колумбияда томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар тугунини ечиш бўлган. Бахтсиз ҳодиса Картахена шаҳри марказида папа машинаси уни қутлашга йиғилган оломон ўртасидан ўтаётганда юз бергани хабар қилинди.
Машина одамлар орасидан ўтаётганда кечкин тормозланиши оқибатида Рим папаси юзини машина олд қисмига уриб олди. Оқибатда унинг чап қоши ёрилган ва чап кўзи остида шиш ҳосил бўлган.