...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим папаси Африканинг уруш ўчоқларида бўлиб қайтади


17:41, 25.11.2015 Олам
 2 988

Рим папаси Франциск илк марта Африка заминига ташриф буюрмоқда.

   “Рим папаси ва унинг бошчилигидаги руҳонийлар гуруҳи 25 ноябрь куни эрталаб, Римдаги Леонардо да Винчи аэропортидан Кения давлатига парвозини бошлади. Улар Африканинг 3 та давлатида бўлиб қайтишади” – дея хабар қилади Associated Press нашри.

   Режага кўра, Кениядан ташқари, Папа Уганда ва Марказий Африка Республикаси(МАР)га ташриф буюради. 30 ноябрь куни эса уларнинг Римга қайтиши мўлжалланган.

   Францискнинг айтишича, у можаролар ва экстремистик ҳужумлар гирдобида қолган қитъага тинчлик даракчиси сифатида ташриф буюрмоқчи – дейди Washington Post.

   Энг қизиқарлиси шуки, Папа таклиф этилган давлатлар анча йиллардан буён фаол уруш ҳаракатлари давом этаётган мамлакатлар саналади. Айниқса, унинг МАРдаги ташрифи давомида қочоқлар лагерида бўлиши, ҳукумат раҳбарлари, руҳонийлар ва диний жамоалар билан учрашуви режалаштирилган. Бундан ташқари, Папа Францискнинг шаҳар марказидаги жомъе масжидларидан бирида бўлиши, у ерда маҳаллий мусулмонлар билан мулоқот қилиши ҳам кун тартибига киритилган – дея маълумот беради Time нашри.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Рим папаси Франциск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!