...
МЕНЮ
ONLINE TV

Режиссёр Жеймс Кэмерон “Аватар”нинг яна тўртта қисми суратга олинишини айтди


15:35, 15.04.2016 Кино
 3 329

3D форматда суратга олинган "Аватар" 2009 йилда катта экранларга чиққан эди

Режиссёр Жеймс Кэмерон “Аватар” фильмининг яна тўртта қисмини суратга олмоқчи. Бу ҳақда у Лос-Анжелесдаги CinemaCon форумида айтиб ўтди. Режиссёрнинг сўзларига кўра, “Аватар” эпопеяга айланиши керак.
 
“Аватар” уч қисмдан иборат трилогия эканлиги аввалроқ айтилган эди. “Агар биз учта фильм билан чеклансак, тарих хафа бўлади. Бир неча йилдан буён мен энг яхши сценаристлардан ташкил топган жамоа билан ишлаб келаман. Улар ҳар хил маданиятлар, дунёлар ва қаҳрамонларни ўйлаб топадилар”, дейди Кэмерон.
 
Режиссёрнинг айтишича,  суратга олинадиган тўрт фильмнинг ҳар бири алоҳида воқеа ҳақида сўзлайди, лекин улар бир сюжет атрофида бирлашади. “Аватар” фильмининг давомий қисмлари 2018 йилдан 2022 йилгача катта экранларга чиқади.
 
2009 йилнинг декабрида намойиш этилган “Аватар” кинематография тарихидаги энг кассабоп фильм ҳисобланади. Мазкур картина кинопрокатларда 2.8 миллиард АҚШ доллари ишлашга муваффақ бўлди.  У 3D форматида суратга олинган эди.
 
Фильм “Оскар” мукофотининг тўққизта номинациясига лойиқ топилиб,  шулардан учтаси:  “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши визуал эффектлар” ва “Энг яхши постановкачи рассом иши”да ғолиб бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Жеймс Кэмерон Аватар Оскар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!