Шаҳзода Муҳаммедова: Тўғри, Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини билдириб, қўлимни сўради. Бироқ мен аниқ тўхтамга келганим йўқ.
— Актёр ва режиссёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқаётганингиз ростми?
— Йўқ, бу гаплар қаердан чиқди? Тўғри, Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини билдириб, қўлимни сўради. Бироқ мен аниқ тўхтамга келганим йўқ. Очиғини айтсам, бу масалани мен эмас оила аъзоларим ҳал қилишади. Шу сабаб Азамат Аҳроровга жавобимни айтганимча йўқ.
— Лекин узукни олдингиз, шундайми?
— Узукни Азамат совға қилгани йўқ. Мен ижтимоий тармоқларда актёр дўстларимдан бири совға қилди, деб ёзгандим. Лекин у инсон ким эканини ошкор этмоқчи эмасман.
— Демак, яқинда турмушга чиқасиз?
— Бу ҳақда ҳозирча бир нарса деёлмайман. Бувимга қолса, эртагаёқ тўй бошласалар... Оила қуриш – бу жиддий масала. Аввал яхшилаб ўйлаб, тенгимни топганимдан кейин бир қарорга келмоқчиман. Агар пешонамга ёзилган бўлса бу йил турмушга чиқарман.