...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бортида йўловчи вафот этган самолёт Домодедово аэропортига шошилинч қўндирилди


13:37, 17.02.2016 Олам
 3 599

Авиапарвоз вақтидаги ўлим ҳолати ўтган йилларда ҳам кузатилган.

Бугун, тонгда Ашхабод – Минск йўналишида учаётган самолёт шошилинч равишда Россиянинг Домодедово аэропортига қўнди, деб ёзади ТАСС.

Cамолёт бортида 1965 йил туғилган Белорус фуқароси бўлган эркак вафот этган. Маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкин. Лайнер бир муддат аэропортдан кўтарилмади. Аммо белгиланган вақтдан сўнг у яна ўз йўналиши бўйлаб уча бошлайди. Албатта, йўловчининг ўлими билан боғлиқ маълумотларни ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, бу самолётда учиш вақтида содир бўлган биринчи ўлим ҳолати эмас.

2015 йилнинг 6 декабрида ота-онаси билан Махачкала-Внуково йўналиши бўйича учаётган 12 ёшли болакай вафот этганди. Ўшанда буни ҳеч ким сезмаган. Самолётда уйқуга кетган йигитча парвоз якунида уйғонмаган. Маълумотларга кўра, унинг ота-онаси оғир дардга чалинган фарзандларини Россиядаги машҳур клиникалардан бирига текширтириш учун олиб кетаётган бўлишган.

2015 йилнинг 13 июнида Анапа-Мурманск бўйлаб парвоз вақтида 1960 йили туғилган Кандалакша шаҳридан бўлган йўловчи юрак хуружидан вафот этган.

2014 йили ҳам Россияда авиапарвоз вақтида йўловчиларнинг ўлими билан боғлиқ шов-шувли воқеалар кузатилган.
Умида Якубова

Теглар:Самолёт Аэропорт Домодедово 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!