...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон ва Мунисанинг янги клипи Бейонсе ва Шакиранинг клипига қанчалик ўхшаш бўлади?


11:17, 29.03.2017 Шоу-бизнес
 6 060

Хориж эстрадасининг машҳур санъаткорлари ҳамкорлигидаги клипда ҳам оловли рақслар, ўзига хос образлар намоён бўлган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг бу йилги концертида Муниса Ризаева билан куйланган Бор ёки йўқ дуэти энг омадли чиққан эди. Ҳаттоки, хонандалар қўшиқни концертда жонли ижрода куйлашганди.

Мана, ниҳоят таронага клип ҳам суратга олинди. Клипда ўзига хос тарзда 4 та саҳнага мос 4 хил образ танланган. Либосларга таниқли дизайнер Лидия Андрэ муаллифлик қилган.
 
Видеомаҳсулот ғояси клипмейкер Нозим Жумаев ва хонандаларга тегишли. Маълум қилинишича, видео кетма-кетлик бошида сюжет тарзида суратга олиниши мўлжалланган. Бироқ кейин ижодкорлар биргаликда трек жанрида тасвирга олишни афзал кўришган. Клипда турли хил рақслар ва ҳақиқий эффектлардан фойдаланилган.
 
Ҳар хил чироқлар, оловлар ва кўзгулар билан бойитилган саҳналарда хонандалар билан биргаликда рақс ансамбли ҳам тер тўкиб ишлади. Тасвирга олиш майдончаси кўпроқ кичик концерт жараёнини ёдга солди. Бу жараёнда 50 дан ортиқ киши меҳнат қилган.
 
Райҳон ва Мунисанинг мазкур ҳамкорлиги Бейонсе ва Шакиранинг Beautiful Liar дуэтини эслатди. Чунки хориж эстрадасининг машҳур санъаткорлари ҳамкорлигидаги клипда ҳам оловли рақслар, ўзига хос образлар намоён бўлган эди. Бироқ янги клипда хориж эстрадасининг ушбу машҳур клипи илҳом манбаи сифатида хизмат қилганми ёки йўқ, буни маҳсулот тайёр бўлганда билиб олишимиз мумкин.
 
Клип 10 кун ичида тайёр бўлиши айтилмоқда. Премьера эса тез кунларда.
 
Бундан сўнг хонанда Райҳон ҳамкасби Жаҳонгир Позилжонов билан куйланган ҳазиломуз дуэтга клип суратга олишни режалаштирган.
Сумбула

Теглар:Райҳон Муниса Ризаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!