...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон Уласенова фарзанд кутяпти


18:01, 19.05.2016 Кино
 10 609

Актриса Райҳон Уласенова кўзи ёригач, таҳририятимизга хабар беришини ваъда қилди.

Маҳоратли актриса ва телебошловчи Райҳон Уласенованинг айни дамда фарзанд кутаётганидан хабар топиб, таҳририятимиз ходимлари билан боғландик. Гўшакни кўтарган актриса тарқалган гаплар ростлигини тасдиқлаб, фарзандли бўлгач ўзи бизга хабар қилишни ваъда берди.
 
“Насиб этса, келаси ой ўзим хабар бераман”, дейди актриса.
 
Маълумот учун, Райҳон Уласенованинг бир ўғил ва бир қизи бор. Актриса санъаткорлар оиласида вояга етган. Отаси телевидениеда режиссёр бўлиб ишлаган. Райҳон дадасининг йўлидан бориб болалигиданоқ телекўрсатувлар олиб борган. Укаси Жаҳонгир Шаҳобиддинов ва синглиси Ойхон Ифорзода ҳам телебошловчилик касбини эгаллади. Кенжа синглиси Зулайҳо эса Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олмоқда.
 
Актриса “Кечир”, “Алданган аёл”, “Ҳақиқат куни”, “Гўзаллик сири” каби фильмлардаги роллари билан томошабинлар эътиборига тушган. 

Теглар:Райҳон Уласенова Ойхон Ифорзода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mirolim
13:36 02.06.2016

tabriklaymiz



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!