Ойхон Ифорзода ушбу машинани жуда орзу қилганини, бироқ турмуш ўртоғи унинг бу орзусини амалга оширишини ҳаёлига ҳам келтирмаганини айтади.
2017 йилнинг 10 январь куни ушбу жуфтликнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Унга отасининг исмига мос равишда Амиршоҳ, деб исм беришди.
23 февраль санасида Ойхон Ифорзода ҳамда Нодиршоҳ Алимовичнинг турмуш қурганига 1 йил тўлди.
Шу муносабат билан Ойхон ижтимоий тармоқлардаги мухлисларига юзланди.
“Сиз билан қувончли янгиликни бўлишмоқчиман! Эрта тонгдан турмуш ўртоғимнинг ҳаракатларидан ҳайратландим, бироз жаҳлим ҳам чиқди.
Ўзининг эътиборлилиги билан бошқалардан ажралиб турадиган, доимо турли кутилмаган совғаларни ҳозирлаб турадиган турмуш ўртоғим эрта тонгдан туриб, менга ҳеч нарса демасдан, ҳатто, гул ҳам совға қилмасдан, ишлари билан кетибди.
Ҳеч бўлмаса бир дона гул ҳам йўқ. Жуда кичик бўлса ҳам.
Одатда турмуш ўртоғим менга бирор сабабсиз ҳам гул совға қиларди. Аммо тўйимизнинг 1 йиллиги куни ҳеч нарса демай кетиб қолиши...
Кун бўйи ўзимга кела олмадим, йиғлаб ҳам олдим. Ахир бу тўйимизнинг 1 йиллиги. Кечга қандай режалар борлиги ҳақидаги саволимга ҳам турмуш ўртоғим совуққонлик билан жавоб берди ва яна ўз иши билан кетди. Ўйлашимча, унинг бугунги барча ишлари мен орзу қилган нарсани совға қилиш билан боғлиқ... Севгилим, раҳмат сизга. Ҳаммаси учун!”
Қуйида келтирилган постга Ойхон Ифорзода турмуш ўртоғи томонидан совға қилинган Mercedes Benz русумли машинанинг суратини ҳам жойлаштирган.
Ҳа айтганча, бир неча кун аввал, жуфтлик ўғиллари Амиршоҳнинг 40 кунлик чилласи чиққанидан кейин олинган суратларини ҳам ижтимоий тармоқ орқали намойиш этишди.
Суратларни кўрган мухлисларнинг аксарияти Амиршоҳнинг отасига қуйиб қўйгандек ўхшаши ҳақидаги изоҳларни ёзиб қолдиришган.