Маълумотларга қараганда, актриса фарзандини Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази туғруқхонасида дунёга келтирган.
Аввалроқ, актриса Райҳон Уласенова фарзандли бўлгач бу ҳақда биринчилардан бўлиб бизга хабар бериши ҳақида айтган эдик. Таҳририятимиз ходимлари актрисанинг фарзандли бўлганини эшитибоқ, унга қўнғироқ қилиб, яна бир бор она бўлгани билан қутлашди.
Маълумотларга қараганда, Уласенова учинчи фарзандини Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази туғруқхонасида дунёга келтирган. Актрисанинг айтишича, қизалоқнинг вазни 3,594 кг, бўйи 50 см.
“Қизимизга ҳали исм қўйишга улгурмадик. Насиб этса, бугун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишга борамиз. Чақалоққа исм қўйгач, албатта, ўзим хабар бераман”, дейди актриса.
Райҳон Уласенова биз билан суҳбатда “Ойдин ҳаёт” ток-шоусида кўринмаётгани борасида кўплаб саволлар бўлаётганини, бироздан сўнг, яна ТВга қайтиб, дастурга ўзи бошловчилик қилишини айтди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Райҳон Уласеновани яна бир бор она бўлгани муносабати билан муборакбод этамиз. Чақалоққа узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.