“Ушбу фильм ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси бебаҳо эканини ҳис этишга мажбур қилади”, дейди хонанда.
“Мен фильмдан қаттиқ таъсирландим. У инсонни кўп нарсалар ҳақида ўйлаб кўришга чорлайди. Ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси бебаҳо эканини ҳис этишга мажбур қилади. Бир-бирингизни асранг ва қадрланг. Дунёда инсон ҳаётидан азиз нарса йўқ. Сизларни жуда яхши кўраман. Ушбу фильмни, албатта, томоша қилинг”, дейди Райҳон Ғаниева.
Маълумот учун, “Землетрясение” фильми Россия ҳамда Арманистон киноижодкорлари томонидан суратга олинган. Фильмда 1988 йилнинг 7 декабрида Арманистонда содир бўлган табиий офат – зилзила ва унинг талофотлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Шу йилнинг 1 декабрь куни Россияда фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. “Оламни бирлаштирган фожиа” шиори остидаги суратга олинган фильм инсонларнинг табиий офатдан чеккан азиятлари, йўқотишлар, вайронагарчиликлар, қўрқувни намойиш этади.
Фильмни намойиши Ўзбекистондаги кинотеатрларда ҳам бошланган. Сарик Андреасян режиссёрлигида суратга олинган мазкур картинани Тошкент шаҳрида “Next” савдо мажмуаси кинотеатрида соат 13:00, 14:40, 19:20, 21:20 да томоши қилишингиз мумкин.