...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон Ғаниева ўзи ҳақидаги салбий гапларга жавоб қайтарди


12:59, 02.11.2016 Шоу-бизнес
 13 762

Тўй ҳақидаги гап-сўзлар омма орасида тарқалгандан буён Райҳон Ғаниева ОАВга юзланмади, саволларни жавобсиз қолдирди, ҳатто, энг яқин дўстларига ҳам бу борада миқ этмади.

Aввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бошловчи Фарҳод Алимовга турмуш чиқаётгани, иккиси ҳам оила қуриш масаласини муҳокама этаётганлари, тўй куни эса ҳали аниқ бўлмагани ҳақида хабар берган эдик. Бу борада Фарҳод Алимов бир неча бор сайтимизга интервью берди. Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов ҳам Райҳоннинг яна турмушга чиқишига ўз муносабатини билдирди.
 
Тўй ҳақидаги гап-сўзлар омма орасида тарқалгандан буён Райҳон Ғаниева ОАВга юзланмади, саволларни жавобсиз қолдирди, ҳатто, энг яқин дўстларига ҳам бу борада миқ этмади.
 
Бу орада Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи билан ярашиши кераклигини, фарзандлари бошқа отанинг қўлида вояга етиши истамай, унга оиласини тиклашини маслаҳат берганлар ҳам топилди. Улар орасида Фарҳод Алимовнинг собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашишида Райҳонни айблаганлар ҳам бор эди. Аммо Алимов бу гапларни буткул рад этди.
 
Райҳон Ғаниева эса охирги кунлар ичида ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирилаётган номақбул изоҳларга қуйидагича жавоб қайтарди.
 
“Ярим тун бўлишига қарамасдан, салбий маънодаги изоҳлар қолдираётган барчага жавоб қайтаришга қарор қилдим. ...ҳаракат қилманг, сабаби сизнинг меҳнатингизга ачинаман, холос. Мен уларни барибир ўқимайман.
 
Агар сизга маслаҳат берсам, вақтингизни кўпроқ ижобий нарсалар учун сарфланг. Дунёда мўжизалар шу қадар кўпки, наҳотки, уларни сезмасангиз... Бу менинг муҳаббатимни сизга йўлламоқчилигимнинг яна бир далили. Сиз мени, ҳатто, дўст деб билмасангиз ҳам, мен сизларни севаман. Чин дилдан!”
 
Райҳон Ғаниева ўзига нисбатан айтилган ёмон мулоҳазаларни айрим ҳамкасблари сингари ўчириб юбормайди, унинг саҳифасида сўз эркинлигига кенг ўрин берилган. Хонанда мухлисларини ҳурмат қилади, уларнинг фикрларини инобатга олади. Аммо бу мухлислар Райҳоннинг шахсий ҳаётига аралашиши мумкин, дегани эмас.
 

Теглар:Райҳон Ғаниева Фарҳод Алимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

мухлиса
12:54 04.11.2016

“Ярим тун бўлишига қарамасдан, салбий маънодаги изоҳлар қолдираётган барчага жавоб қайтаришга қарор қилдим. ...ҳаракат қилманг, сабаби сизнинг меҳнатингизга ачинаман, холос. Мен уларни барибир ўқимайман. Роса буёқдагиларни ахмоқ қилдим деб ўйлидими, ўқимаган бўлса қаердан билади салбий фикрлар ёзилганини, бизга деса мингтага тегмидими. Шахсий хаётини йўлга қўёлмаганлар яна вебсайтларда гапиришига ўлими



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!