...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон Ғаниева: “Ойи, учрашамиз энди маҳшарда”


11:43, 28.11.2016 Шоу-бизнес
 9 114

Актриса Тамара Шокирова 56 ёшда вафот этганди...

Бундан 4 йил аввал, 2012 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг онаси Тамара Шакирова оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмган эди
 
1955 йилнинг 26 ноябрида таваллуд топган Тамара Шакирова ҳаёт бўлганида, 61 ёшни қаршилаган бўлар эди.  
 
Райҳон Ғаниева онасининг таваллуд кунида уни яна бир бор мухлислари ёдига солди ва Instagram’даги саҳифасига волидасига аталган шеърни жойлаштирди:
 
Яна уйимизда жойингиз бўм-бўш,
Ишдан қайтганимда, эшик очмайсиз.
Жилмаясиз аста, уйғонаман, туш...
Биламан, ҳеч қачон биздан кечмассиз!
Олисларда кузатиб турасиз сиз жим,
Қутқарасиз бизни қайғу, хатардан.
Мангу фариштамсиз, билар юрагим...
Ойи, учрашамиз энди маҳшарда...
 
2012 йилнинг 19 февралида, Райҳоннинг яккахон концерти илк кунида Тамара Шокированинг аҳволи оғирлашганди. Ўшанда у биринчи бор қизининг концертига кела олмади. Бир неча кун давом этган концерт дастури мухлислар томонидан катта олқишлар билан қарши олингач, Райҳон Ғаниева мухлислар илтимосини инобатга олган ҳолда концерт дастурини яна бир кунга узайтирди. Бироқ концерт узайтирилган кун – 22 февралда Тамара Шакирова саратон касаллиги туфайли вафот этди. Ўшанда у 56 ёшда эди.
Умида Якубова

Теглар:Райҳон Ғаниева Тамара Шокирова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!