...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмат Оқиловнинг қолган умри Швециянинг энг қаттиқ тартибдаги қамоқхонасида ўтади


11:34, 23.07.2018 Жамият
 7 734

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Раҳмат Оқиловга қатор чекловлар жорий этилган.

Стокгольмда теракт уюштирган асли ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов белгиланган умрбод қамоқ жазосини қаттиқ тартибдаги Кумлаанстальтен қамоқхонасида ўтайди. Бу ҳақда “SVT” телеканали хабар бермоқда.
 
Қамоқхоналар ва колониялар хизматининг маълум қилишича, Раҳмат Оқилов қочиши ёки уни қочиришлари мумкин.
 
Оқилов ўз маслакдошлари билан мулоқот қилмаслиги керак, негаки, унинг радикал қарашлари бошқаларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, унга хат олиши ва ташқаридагилар билан учрашиш ҳам тақиқланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Раҳмат Оқилов 2017 йил 7 апрель куни юк машинасида одамларни босиб кетиши натижасида беш киши ҳалок бўлган эди. Оқилов жинояти учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Раҳмат Оқилов Швеция Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар