Далиллар асосида жиноий иш очиш 11 майда бошланади.
11 апрелда Швеция суди Раҳмат Оқиловни бир ой муддатга судга қадар қамоқда ушлаб туришга ҳукм қилди. Далиллар асосида жиноий иш очиш 11 майда бошланади. Бу ҳақда Aftonbladet хабар берди.
Шунингдек, суд Оқиловнинг руҳий ҳолатини аниқлаш учун уни шифокорлар кўригидан ўтказиш ҳақида ажрим чиқарди.
Раҳматнинг адвокати Йоҳан Эрикссон айбланувчи “терактни уюштирганини тан оляпти, шунинг учун қамоқда қолади,” деб маълум қилган.