Хонанда навбатдаги қўшиғида тўйлардаги исрофгарчиликни танқид қилиб, аёлларнинг “тоғора васвасаси”ни нишонга олди.
Маълум бўлишича, хонанда галдаги қўшиғида Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қурилишида маҳалла институтининг ўрни, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилаётган ишлар куйга солади. Тўй-ҳашамларнинг дабдаба ва ортиқча исрофгарчиликлардан ҳоли, шуҳратпарастликка берилмай, ихчам ва миллий урф-одатларимизга таянган ҳолда ўтказилиши, маърака ва бошқа оилавий тадбирларда ортиқча сарф-харажатларнинг қисқартирилиши мазкур қўшиқда ўз ифодасини топган. Қўшиқда шундай сўзлар бор:
Қўйди-чиқди, араз-гина йўқ бўлди,
Наҳор бешда ошга бориш йўқ бўлди.
Тоғора ҳам йўқ бўлди, ажаб бўлди,
Эл-юрт ичида роса дув-дув гап бўлди.
“Аввалари биз эркаклар саҳарлаб ошга боришга қийналардик. Сўнгги йилларда бу одатлар анча тартибли бўлди. Аёлларнинг “тоғора васвасаси”га ҳам кун сайин барҳам берилаётгани мен қувонтиради (кулиб). Тўғрида, шунча исрофгарчиликнинг нима кераги бор. Бу қўшиқни тинглагач, одамлар меъёрни оширмайди, деб умид қиламан”, дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов.
Маълумотларга қараганда, қўшиқ 31 август куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғида бўлиб ўтадиган байрам тантаналарида жаранг сочади. Бироқ Комилов буни тасдиқлаганича йўқ.