Рауфхон Салахўжаев макроиқтисоддаги янги йўналиш “Иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари” бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан.
Англия банки, Гарвард, Стэнфорд университетлари, Париж Иқтисод мактаби номзодларини ортда қолдириб, дунёнинг100 энг кучли ёш иқтисодчилари рўйхатининг 32 қаторидан ўрин олган Рауфхон Салахўжаев макроиқтисоддаги янги йўналиш “Иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари” бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан.
Илмий иши давлатларнинг иқтисодий ривожланишида интеллектуал капитал ва бозор институтларининг ролини тадқиқ этишга бағишланган. Рауфхон Салахўжаевнинг 20 га яқин илмий мақоласи “Intelligence”, “Kyklos”, “Environmental Research” каби дунёнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган, “Forbes” агентлиги, “National Policy” институти томонидан юқори баҳоланган.
Ёш иқтисодчи олим 2012 йили АҚШнинг “Fulbright” стипендияси ғолиби бўлиб, Нью-Йорк давлат университетида иқтисод магистри илмий даражасини олган. Ҳозир Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида дарс беришдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида катта илмий ходим сифатида фаолият юритади.