...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий хабар! 9 йил “Металлург”да ишлаган Мирсодиқов истеъфо берди


12:36, 25.12.2017 Спорт
 3 041

“Металлург” ПФКни 2008 йилдан бери бир мураббий бошқариб келарди.

Бугун, 25 декабрь куни Бекободнинг “Металлург” футбол клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўз хоҳишига кўра, истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Металлург” ПФК Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов истеъфо берганлигини эълон қилди.
 
Шу йиллар мобайнида ўзига кўмаклашиб келган мураббийларга, футболчиларга миннатдорчилик билдирди ва уларнинг келгуси фаолиятида омад тилади.
 
Ўз навбатида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа ўйинчилари ҳамда мухлислар номидан “Металлург” ПФКдаги узоқ йиллик самарали меҳнати учун Рустам Тўхтамуродовичга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади “Металлург” ПФК хабарида.
 
Маълумот учун, 63 ёшли тажрибали мураббий “Металлург” жамоасини 2008 йилдан бери узлуксиз бошқариб келаётганди.

Теглар:Рустам Мирсодиқов Металлург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!