...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева: “Танқид қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди”


15:11, 11.11.2016 Жамият
 2 486

“Мақолалардаги ёндашув, мавзуга қўшимча маълумотларнинг киритилиши менга маъқул”, дейди Ярашева.

1 ёшга тўлган “Qalampir.uz” сайтининг санъаткорлар орасида ҳам ўз муҳлислари борлигидан бошимиз кўкка етди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева билан боғланганимизда сайтимиз орқали кимгадир нафимиз тегаётганидан хурсанд бўлдик.
 
Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
 
— Тўғриси, интернет яхши тушунаман, деб айтишим қийин. Қалампирнинг рекламаларида иштирок этганимиздан кейин бир йилигича бу нима лойиҳа эканини билолмай юргандик. Кейинчалик бу лойиҳа интернет сайт бўлиб чиқди.
 
Менга кўплаб сайтлар ичида “Qalampir.uz” сайти ўзининг ҳақиқатпарварлиги, ўз услубига эга экани, халқчиллиги билан ёқади. Мақолалардаги ёндашув, мавзуга қўшимча маълумотларнинг киритилиши менга маъқул. Очиғи, мен Ўзбекистонда бундай ОАВларнинг янги кўриниши сифатида бундай сайт очилиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрамгандим. Чунки бизнинг авлод вакиллари интернет у қадар яхши тушунишмайди.
 
Айни кунда танқидий фикрни, мавзуни ўз ўрнида ёза оладиган, ёрита оладиган нашрлар, сайтлар, газета ва журналлар жуда кам, буни тан олиб айтиш керак. Агар “Qalampir.uz” сайти қошида “Қалампир” деган фақат ва фақат танқидий мақолалар ёзиладиган газета очилганида жуда яхши бўларди. Бундай мақолаларни ёзиш мушкул, албатта, аммо одамларга, халққа нафи тегади, фойдаси бўлади. Хато ва камчиликларни бартараф қилиш орқали жуда кўп нарсага эришиш мумкин. Сайтингиз ана шунга эришса, менимча, сизлардан яхшиси бўлмайди.
 
Мен “Qalampir.uz” сайти жамоасини 1 ёши билан қутлайман. Бу сайт халқчил сайт бўлиши ва одамларга нафи тегадиган керакли сайтлардан бири бўлишига ишонаман.
Умида Якубова

Теглар:Qalampir.uz Раъно Ярашева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар