Мьянмалик мусулмон қочқинларига Рамзан Қодиров ташаббускорлигида иқтисодий-амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Рамзан Қодировга кўра, мактаб Бангладеш ва Мьянма ҳудуди чегарасидаги энг катта қочқинлар лагери ёнида очилган.
Мактабга Рамзан Қодировнинг отаси Россия қаҳрамони Аҳмад хожи Қодиров номи берилган.
Мактабга ўқиш учун мингга яқин ўғил-қиз келган ва ўқув жараёни бошлаб юборилган.
Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, мактаб ўқтувчиларига маош тайинланган. Кутубхона учун китоблар харид қилинган ҳамда болалар учун дарсликлар, кийимлар ва кунига икки марта иссиқ овқат берилиши белгиланган.
Фонд қочқинлар лагери олдида сув етишмаслиги муаммосини ҳам ҳал қилган ва 20 та қудуқ қаздириб одамлар учун ичимлик сувини таъминлаб берган.
Ҳозирда Фонд мьянмалик мусулмон қочқинлари лагери ёнида ижтимоий лойиҳаларини давом эттирмоқда. Хусусан, бу ерда қочқинларга хизмат кўрсатувчи поликлиника ташкил қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бангладеш ва Мьянма ҳукуматининг келишуви асосида қочқинларни икки йил ичида ўз жойларига қайтариш тўғрисида битим имзоланганини хабар қилган эдик.