...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


16:35, 17.10.2017 Жамият
 8 290

Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикаси раҳбари Самарқандга борди.

Аввалроқ, 16 октябрь куни Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонга амалий ташриф билан келгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 17 октябрь куни Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Чеченистон раҳбари кўхна ва ҳамиша навқирон шаҳардаги ўз ташрифини Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошлаб, мақбарада тиловат қилди.
 
Шундан сўнг, Рамзан Қодиров Имом Бухорий мажмуасига ташрифи давомида Имом Бухорийнинг қабрини зиёрат қилди. Меҳмон мажмуа тарихи билан танишиб, дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги эътиборни юксак баҳолади.


 
Мажмуа ёнидан бунёд этилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази аждодларнинг бой маънавий мероси нафақат Ўзбекистонда, балки бутун ислом оламида кенг ўрганилиши катта имконият бериши айтиб ўтилди.


 
Ташриф давомида “Хўжа Дониёр” зиёратгоҳи, саҳоба Қусам ибн Аббос қўним топган “Шоҳи Зинда” мажмуаси ва “Регистон” ансамблини ҳам зиёрат қилинди.
 
Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикаси раҳбари Тошкентда “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидига бориб, устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қабрини зиёрат қилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия Федерацияси Чеченистон Республикаси Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар