...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Покистонга ташрифи бошланди


22:05, 16.11.2016 Олам
 3 025

16-17 ноябрь кунлари Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон Ислом Республикасида бўлади.

Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 16-17 ноябрь кунлари Покистон Ислом Республикасига сафар уюштириши ҳақида хабар берган эдик.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Покистонга етиб келди. Президентни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф бошчилигидаги расмий вакиллар кутиб олишди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ташрифи муносабати билан Покистонга улкан панно осилди. Паннога Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайн, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Покистон Бош вазири Навоз Шарифнинг суратлари туширилган.

Туркия раҳбари қолиши мўлжалланган меҳмонхона олдига эса "Яшасин Покистон-Туркия ҳамкорлиги"  ёзуви битилган катта панно ўрнатилди. Ражаб Тойиб Эрдўағаннинг Покистонга ташрифи эртага, 17 ноябрь куни якунига етади. Сўнг президент Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасинини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Ўзбекистонга келади. Ташриф чоғида президент Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Навоз Шариф Покистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!