Ушбу фожиали ёнғиндан хабар топган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди.
Ушбу фожиали ёнғиндан хабар топган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди.
Телефон орқали мулоқоти чоғида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди:
“Мана шундай мусибатли кунда бутун турк халқи номидан қардош ўзбек халқига сабр-бардош тилаб, марҳумларни Аллоҳ таоло ўз мағфиратига олишини сўрайман”, деб таъкидлайди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев номига Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келган.
Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.