...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Эрдўған: “Референдум натижалари Туркия халқи ва давлати учун хизмат қилади”


09:52, 17.04.2017 Олам
 2 221

Дастлабки ҳисоб натижаларига кўра, 51,2% сайловчи Туркия президенти ваколатларини кенгайтиришни ёқлаган.

Туркияда кеча, 16 апрель куни референдум бўлиб ўтди. Унда халқ мамлакатнинг парламентар бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиши учун овоз беришди.
 
Ташкил этилган референдум натижаларига қараганда, сайловчиларнинг кўпчилиги президент Ражаб Эрдўған ваколатларини кенгайтириш бўйича ташаббусини қўллаб овоз берган. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
 
Дастлабки ҳисоб натижаларига кўра, 51,2% сайловчи Туркия президенти ваколатларини кенгайтиришни ёқлаган бўлса, 48, 8 фоизи эса қарши чиққан.
 
Эрдўғаннинг айтишича, агар Туркия демократик принциплар ва халқ эркинлигига содиқ бўлса, ҳар қандай чақирувлар ва инқирозларга қарши тура олади. “Бунга 2016 йил 15 июлда кузатилган ҳарбий давлат тўнтариши учун ҳаракатлар мисол бўлади”, дея таъкидлади президент.
 
Шунингдек, 16 апрелдаги референдум халқ ўз тақдирини, мамлакати келажагини аниқлай олишга қодирлигини исботлади.
 
Эрдўған референдумдаги ғалабани барча овоз берувчи – “қарши” ва “тарафдор”ларнинг ғалабаси дея атади. “Бу 780 минг кв. километр майдонга эга, 80 млн. фуқароси бор бутун Туркиянинг ғалабасидир”, дея қайд этди президент.
 
Шу билан бирга президент барчани овоз бериш натижаларини тан олишга, кераксиз муҳокамалардан бош тортиб, янги ютуқлар сари интилишга чорлади.
 
Президент қароргоҳи олдида фуқароларига мурожаат қилиб, шундай деди: “Олдинда турган даврда биз янада кучлироқ ишлаймиз. Туркия йўлида давом этади”.
Сумбула

Теглар:Туркия референдум Ражаб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!