...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: “Оловуддин” Ўзбекистонда, 3 ойлик террорчи, Перуда тошқин


09:26, 17.04.2017 Олам
 5 956

Лондондаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ходимлари 3 ойлик болакайни сўроқ қилишди.

Ўзбекистонда “Walt Disney” кинокомпаниясининг машҳур “Алладин” (“Оловуддин”) мультфильми асосида театрлаштирилган мюзикл саҳналаштирилмоқда. Мазкур мюзиклда 60 нафар профессионал ва ёш актёр иштирок этади. “Оловуддин” намойиши эса 21, 26, 27, 28 май кунлари “Туркистон” саройида ўтказилади.
 
Хитой Халқ Республикасининг илк “Тяньчжоу-1” фазо кемаси шу ҳафтада учирилади. “Само кемаси” маъносини англатувчи кема 20-24 апрель оралағида фазога кўтарилиши кутилмоқда.
 
Лондондаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ходимлари 3 ойлик болакайни сўроқ қилишди. Гап шундаки, АҚШга виза олиш учун тўлдириладиган анкетада боланинг буваси хатолик билан неварасини “террорист” эканини тасдиқлаган. Шундан сўнг, 3 ойлик бола сўроқ қилинди ва болакай ўзини яхши тутди. Маълум бўлишича, улар Флоридага саёҳатга боришмоқчи бўлишган.
 
Перуда кучли сув тошқини юз берди. Оқибатида 107 киши ҳаётдан кўз юмди, 1 миллиондан ортиғи жабрланди. Маълумотларга кўра, 171 минг киши бошпанасиз қолган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Мюзикл Хитой АҚШ Перу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!