
Қурол ҳақида кўплаб норматив актлар бор, лекин бу соҳани назорат қиладиган ва тартибга соладиган бирорта ҳам қонун йўқ.
Бу лойиҳа нима учун керак?
Қурол ҳақида кўплаб норматив актлар бор, лекин бу соҳани назорат қиладиган ва тартибга соладиган бирорта ҳам қонун йўқ.
– Лойиҳада қурол турлари келтирилган: фуқаровий, жанговар ва хизмат қуроли. Хизмат қуролини фақат юридик ходимлар олиб юришлари мумкин. Хизмат қуролига эга бўлишга ҳақли кимсалар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси аниқлайди. Жанговар қуролдан ИИБ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ каби органлар фойдаланади.
Фуқаровий қуролга келсак, ундан оддий одамлар фойдаланиши мумкин. Бу қурол ов, спорт ва киши ўзини ҳимоя қилиши учун мўлжалланган.
Фуқаровий қурол ҳақида қуйидагиларни билишингиз керак:
– Ҳимоявий қуролга фақат газли ва электр тўппончалар киради. Ўқ отадиган ва пневматик қуроллар фақат керакли лицензиялар ва рухсат берувчи қоғозлар орқали овчилар ва спортчилар учун берилади.
– Тиғи 9 см.дан узун бўлган пичоқлар тақиқланган. Шунингдек кастет, кистен, сюрикен ва бумерангларни олиб юриш мумкин эмас. Ўзини ҳимоя қилиш учун совуқ қуролдан фойдаланиш умуман мумкин эмас.
– Митинг ва бошқа йиғинларга қурол кўтариб бориш мумкин эмас. Қуролни транспортда олиб юриш, кўчада кўз-кўз қилиш тақиқланади.
– Қурол фақат 18 ёшдан ошганларга берилади. Бунинг учун маҳаллий ИИБдан рухсат олиш керак. Фақат конкрет бир қурол турига рухсат берилади. Шунингдек, соғлом эканингиз ҳақида тиббий маълумотнома ҳам тақдим этасиз.
Умуман олганда, энг муҳими мана шулар. Яна бир бор таъкидлаймиз, бу ҳозирча фақатгина қонун лойиҳаси.