...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик ашаддий жиноятчи Тошкентда қўлга олинди


14:27, 21.12.2017 Жамият
 4 050

Жиноятчи ИИББ ходимларига аввал ўзини бошқа ном билан таништирган.

Жорий йилнинг 19 декабрь куни, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари хорижий давлатлар томонидан қидирувда бўлган шахснинг Тошкент шаҳрида юрганлигини аниқлаб, қўлга олишди.
 
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, ИИББга жиноятчи Тошкентда юрганлиги ҳақида маълумот келиб тушган ва жиноятчини қўлга олишга қаратилган тезкор режа ишлаб чиқилган.
 
Шундан сўнг, 19 декабрь куни соат 9:00 ларда Яккасарой тумани, Фарҳод кўчасида ўтказилган тадбир жараёнида, гумондор жиноятчи ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси Байтасов Айдину Танирберганович, дея таништирган.
 
Бироқ, мазкур шахс билан ўтказилган текширув давомида у аслида 33 ёшли Молдахметов Бейбетим Кенжатай ули бўлиб, Қозоғистон Республикаси фуқароси, муқаддам бир неча бор судланган, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси, лақаби “Бебет” эканлиги аниқланган.
 
Ундан ташқари, Қозоғистон Республикаси томонидан ЖКнинг 296-моддаси 4-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда эканлиги, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани аниқланган.
 
Ҳозирда, Молдахметов Бейбетим Кенжатай улини Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Молдахметов Бейбетим Кенжатай ули 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар