...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистондаги дрэг-рейсинг мусобақасида ўзбекистонлик пойгачилар ҳам иштирок этади


12:03, 13.10.2016 Жамият
 2 939

Айни вақтда ўзбекистонлик 8 киши Олма-ота шаҳрига етиб борган, гуруҳ аъзоларидан яна бир нечаси шу кунларда манзилга йўл олиши режалаштирилган. “Мусобақада 4та иштирокчи-авто қатнашади.

15 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дрэг-рейсинг, яъни 402 метр масофа бўйлаб автопойга мусобақалари ташкил этилади. Ушбу мусобақада Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан қарийб 100 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Ҳамюртларимиз куни кеча автопойгада иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетишди.
 
Айтиш керакки, дрэг-рейсинг мусобақалари аввалроқ, юртимизда ҳам ўтказилган. Жумладан, 2014 йилда Тошкент вилояти Пискент тумани майдони пойгага мезбонлик қилган эди.
 
Биз Қозоғистонда ташкил этиладиган мусобақада иштирок этаётган ҳамюртларимиз гуруҳи аъзоларидан бири Миразим Аҳмедов билан боғланиб, тўлиқ маълумот олишга эришдик.
 
Профессионал дрэг-рейсингчи Миразим Аҳмедовнинг маълум қилишича, айни вақтда ўзбекистонлик 8 киши Олма-ота шаҳрига етиб борган, гуруҳ аъзоларидан яна бир нечаси шу кунларда манзилга йўл олиши режалаштирилган. “Мусобақада 4та иштирокчи-авто қатнашади. Ҳар бир автомобиль учун битта ҳайдовчи ва икки нафар механик ажратилган. Бугун Олма-отада машғулотлар ўтказилади, 14 октябрда ўтказиладиган квалификация натижаларига қараб, пойга 6та синфга бўлинган ҳолда ташкил этилади. Автомобиль қайд этган вақтга қараб, қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1 класс: 14.8 - 15.7 секунд
2 класс: 13.8 - 14.7 секунд
3 класс: 12.8 - 13.7 секунд
4 класс: 11.8 - 12.7 секунд
5 класс: 10.8 - 11.7 секунд
Unlimited: 10.7сек - 8 секунд

Автомобиллар юқоридаги тоифаларга ажратилгандан сўнг, ҳар бир синф учун алоҳида пойга ташкил этилади. 15 октябрда мусобақага старт берилади. 

Шу ўринда дрэг-рейсинг ҳақида маълумот бериб ўтсак. Одатда 402 метр масофа учун пойгалар ташкил этилади. Камдан-кам ҳолларда 804, 201, 1609 метр масофаларга пойга ўтказилади. Пойга фақатгина енгил автомобиллар ўртасида эмас, балки исталган транспорт воситалари, яъни мотоцикл, катер, скутер, электромобиль, велосипед ва ҳатто, трактор ўртасида ҳам ўтказилиши мумкин. Текис трассада ўтказилувчи дрэг-рейсинг пойгалари автомобиль техник жиҳатларига қараб, турли тоифаларга бўлинади.
 
Дрэг-рейсинг пойгаларида иштирок этувчи ҳамюртларимизга омад тилаб, олий ўринларни қўлга киритишларига умид қилиб қоламиз.  
 
Дарвоқе, мусобақа ҳақида маълумотларни ҳам онлайн равишда сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. 
Дурдона Расулова

Теглар:дрэг-рейсинг Миразим Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар