Сенат аъзолари Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.
Йиғилишда қатор қонунлар ва масалалар муҳокама этилди. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш масаласи ҳам ўртага ташланиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Унга кўра, Дилшод Уринбаевич Арипов, Қобилжон Худойбердиевич Комилов ва Нодир Мухаммадиевич Худояров Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик cудининг судьялари этиб тайинланди.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.