...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистондаги даҳшатли ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди


18:36, 25.06.2018 Олам
 5 409

Туркистон вилояти Ички ишлар департаменти уч киши ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича текширув ишларини бошлаган.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида даҳшатли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳалокатга учраган микроавтобусда Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган эди.
 
Туркистон вилояти Ички ишлар департаменти уч киши ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича текширув ишларини бошлаган. Бу ҳақда “Казинформ” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, Олма-ота-Токент-Олма-ота йўлининг 733-километрида Mazda русумли енгил автомобиль SsangYong Istana русумли микроавтобуснинг орқасидан бориб урган. Микроавтобус пастликка ағдарилиб кетган. Натижада Mazda ҳайдовчиси ва икки аёл ҳалок бўлган. Аёллардан бири Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳозирда бу фожиа ҳақида Ўзбекистон расмий ташкилотлари маълумот бермаяпти.


 
Шунингдек, тўққиз киши турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Улардан олти нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
 
Ушбу ҳолат ИИДда “Йўл-транспорт ҳаркати ва транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” банди билан рўйхатга олинган. Экспертиза текширувлари бошланган.





Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!