...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда халқаро турнир бошланмоқда: ўзбекистонликларга омад


12:12, 06.07.2017 Спорт
 1 884

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 80 километр узоқликдаги Қапчиғай кўли соҳилида замонавий бешкураш баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик замонавий бешкурашчилар навбатдаги халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар. Жорий йилнинг 7-11 июль кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги очиқ чемпионатда ўндан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд спотчилар иштирок этиши кутилмоқда.
 
Қайд этиш керак, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ўзнинг илк халқаро турнирдаги иштирокини шу йилнинг 29-30 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё кубоги мусобақасидаги иштироки билан бошлаган эди. Унда мамлакат шарафини ҳимоя қилган бешкурашчи Руслан Маматқулов қиличбозлик бўйича 155 балл, сузиш бўйича 2:50:91 с натижа билан 209 балл, комбайн-югуриш ва ўқ отиш бўйича 16:40 с кўрсаткич билан 300 балл ҳамда от билан тўсиқлардан сакраш бўйича 290 балл тўплаган ҳолда катталар ўртасидаги баҳсларда 12-ўрин, ёшлар ўртасидаги баҳсларда умумий 954 балл тўплаган ҳолда фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, бронза медаль соҳибига айланган эди.





Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 80 километр узоқликдаги Қапчиғай кўли соҳилида бўлиб ўтадиган замонавий бешкураш баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар керакли рейтинг балларини тўплаган ҳолда муваффақиятли иштирок этишларини тилаб қолади.

Теглар:Бешкураш Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!