...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор


17:45, 25.06.2018 Олам
 3 748

Микроавтобусда 10 нафар йўловчи бўлиб, улардан уч нафари Ўзбекистон фуқароси эди.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Қазигурт довонида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
 
Дастлабки, маълумотларга кўра, Istana русумли йўловчи микроавтобуси “Mazda” русумли енгил автомобил билан тўқнашиб кетган ва йўлдан чиқиб кетиб, кюветга қулаган. Микроавтобусда 10 нафар йўловчи бўлиб, улардан уч нафари Ўзбекистон фуқароси эди.


 
Ҳалокат натижасида уч киши қурбон бўлган. Қолган жабрланувчилар Шимкент шифохонасига олиб борилган. Тўрт нафар енгил жароҳат олган йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Уч нафар йўловчи эса жонлантириш бўлимига, икки нафари травматология бўлимига ётқизилган.
 
Ўзбекистон фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирча ўзбекстонлик дея айтилаётган фуқароларнинг шахси тасдиқланмади.
 
ЙТҲ сабаби ва унинг айбланувчисини топиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!