...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Lada’нинг янги моделлари йиғиш бошланди


09:17, 29.06.2016 Технология
 3 652

Қозоғистоннинг “Азия Авто” заводида бир қатор хорижий мамлакат автомобиллари моделлари йиғилади.

Қозоғистондаги “Азия Авто” компанияси конвейерларидан дастлабки Lada Kalina, Lada Granta ва беш эшикли Lada 4X4 автомобиллари чиқа бошлади. Бу ҳақда “АвтоВАЗ” матбуот хизмати хабар берди, дея “Gazeta.ru” ёзмоқда.
 
Аввалроқ,  Қозоғистонда Lada 4х4 Urban йўл танламаси йиғила бошланган эди.  Ушбу енгил автотомобиллар юқоридаги Lada моделининг қаторини кенгайтиради. 
 
Жорий йилнинг августида “АвтоВАЗ” ва унинг Қозоғистондаги ҳамкори Lada Priora’нинг моделини йиғишни режелаштирмоқда.
 
Россия автоконцерни  Lada Kalina, Lada Granta ва беш эшикли Lada 4X4 автомобилларининг дастлабки қисмларини июнь ойининг бошларида Усть-Каменогорскдаги “Азия Авто” йиғув заводига келтирган эди.
 

Теглар:Азия Авто АвтоВАЗ Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!