...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Бош вазири Россияга товон пули тўланмаслигини айтди


04:21, 29.06.2016 Олам
 3 503

Бинали Йилдирим Туркия Россиядан фақат узр сўраганини, лекин самолёт учун товон пули бермаслигини таъкидлаб ўтди.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, Туркия ҳукумати Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учун товон пули бермайди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.

“Биз бўлиб ўтган воқеа юзасидан Россиядан узр сўрадик, лекин уриб туширилган самолёт учун товон пули бермаймиз”, дейди Йилдирим.

Аввалроқ, Туркия Бош вазири Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учун товон пули тўлаш ҳақида айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путинга хат йўллаб, ундан ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлган Су-24 воқеаси учун узр сўраган эди. Лекин, Туркия расмийларининг сўзларига кўра, Эрдўғаннинг бўлган воқеа юзасидан афсусдалигини билдириши – у узр сўраганини яққол тасдиқламайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Су-24 Бинали Йилдирим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!