...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Отатурк аэропортидаги терактга муносабат билдирди


04:07, 29.06.2016 Олам
 4 958

Айни дамда Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ва бир қатор вазирликлар мутасаддилари Анқарадан Истанбулга отланишди.

Хабарингиз бор, 28 июнь куни Туркия вақти билан соат 21:45да Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида мудҳиш портлаш рўй берди. 28 киши теракт қурбони бўлди, 60 киши жароҳатланди. Мазкур воқеа юзасидан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған муносабат билдирди.
 
“Террорчилар томонидан тинч аҳолига нисбатан уюштирилган навбатдаги қўпорувчилик ҳаракатлари, яна бир бор уларнинг қора мақсадларини намоён этди. Бу ҳужум қандайдир аниқ мақсадларга эришиш учун эмас,  фақат қон тўкиш, бизнинг мамлакатни бегуноҳ одамлар қонини тўкиш орқали тарғиб қилиш мақсадида уюштирилган.
 
Жаҳоннинг, айниқса, ғарб давлатларининг ҳукумати, парламенти, ОАВлари террорчиларга қарши барқарор позициясини кўрсатишини кутяпмиз.
 
Шуни алоҳида таъкидлайманки, террорчилар учун Истанбул билан Лондоннинг, Анқара билан Берлиннинг, Измир ва Чикагонинг, Анталия ё Римнинг фарқи йўқдир.
 
Барча давлатлар, бутун инсоният қўлни қўлга бериб террорчиларга қарши курашмаса, бугун ўйлаган эҳтимолларимиз бирма-бир рўёбга чиқиши мумкин”, дейди  президент Эрдўған.
 
ОАВ тарқатган сўнгги хабарларга қараганда, террорчиларнинг Отатурк халқаро аэропортидаги хатти-ҳаракатларини хавфсизлик ходимлари барвақтроқ пайқаб қолган ва режалар охирига етмай, портлаш аэропорт ташқарисида содир этилган.
 
Айни дамда Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ва бир қатор вазирликлар мутасаддилари Анқарадан Истанбулга отланишди.  

Теглар:Туркия Истанбул Теракт Портлаш Ражаб Тойиб Эрдўған Отатурк аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!