...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ исталган вақтда Туркияга ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканини маълум қилди


03:30, 29.06.2016 Олам
 3 292

АҚШ Ички хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш бўйича президент маслаҳатчи ОАВга бўлиб ўтган воқеадан президент Барак Обаманинг хабар топганини айтди.

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк аэропортида мудҳиш теракт амалга оширилгани, 28 киши ҳалок бўлиб, 60 киши жароҳатлагани ҳақида хабар берган эдик. Айни воқеа сабаб Истанбулда фавқулодда вазият эълон қилиниб, Бош вазирлик ҳузурида ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.
 
Айни дамда мазкур воқеа ҳақида дунёнинг юзлаб кўзга кўринган ОАВларида мақолалар чоп этилмоқда. АҚШ Ички хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш бўйича президент маслаҳатчи ОАВга бўлиб ўтган воқеадан президент Барак Обаманинг хабар топганини маълум қилди. АҚШ Адлия вазири Лоретта Линч айни дамда Туркиядан расмий маълумотларни кутаётганини айтиб, исталган вақтда ёрдамга тайёр эканини айтди.
 
Хабарларда айтилишича, портлаш Отатурк халқаро аэропортининг ташқарисида юз берган. Айни дамда аэропортдан йўловчилар чиқариб юбориляпти. Аэропорт соат 20:00 қадар ёпилди. Зудлик билан қўниши керак бўлган самолётларга навбат билан қўнишга рухсат этилган. Аксарият самолётлар Сабиҳа гёкчен аэропортига қўндириляпти. 

Теглар:Туркия Истанбул Портлаш Теракт Отатурк аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!