...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг Отатурк аэропортида мудҳиш портлаш рўй берди


02:40, 29.06.2016 Олам
 5 515

Турк ОАВлари етказаётган рақамларда қурбонлар сони 28та, жароҳатланганлар эса 60 нафарни ташкил этиши ёзилган.

Кеча, 28 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк аэропортида мудҳиш портлаш рўй берди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда. Портлаш Туркия вақти билан соат 21:45да рўй берган. Теракт давомида жами уч марта бомба портлатилган.


 
Портлаш худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган деб айтилмоқда. Дастлабки хабарларга кўра, воқеа жойида 10 киши ҳалок бўлган, 20 киши жиддий тан жароҳатларини олган. Турк ОАВлари етказаётган рақамларда қурбонлар сони 28та, жароҳатланганлар эса 60 нафарни ташкил этиши ёзилган. Истанбул шаҳар ички ишлар матасаддилари ҳалок бўлганлар сони билан боғлиқ маълумотни тасдиқлади.
 


Жароҳатланганлар зудлик билан шифохоналарга етказилган.
 
Туркия Адлия вазири Бакир Бўздоғнинг сўзларига кўра, портлаш аэропортнинг халқаро терминалида содир этилган.
 
Гувоҳларнинг ОАВга етказган маълумотларига қараганда, портлашдан аввал аэропортдан ўқ овози ҳам эшитилган. Расмийларнинг изоҳ беришича, террорчи аввал автоматдан ўқ узиб, сўнг ўзини портлатган.
 


Айни дамда Истанбулда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Туркия Бош вазирлиги ҳузурида фавқулодда вазиятни назорат қилиш учун ишчи гуруҳ тузилди.
 


Отатурк аэропортига қўниши керак бўлган самолётган бир оз муддат самода ушлаб турилди. Тирбандлик юзага келгач, Сабиҳа гёкчен аэропортига қўнишга рухсат этилди.
 
Батафсил маълумотларни “Qalampir.uz”да кузатиб боринг. 

Теглар:Туркия Истанбул Теракт Портлаш Отатурк аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!