Руминия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Эътиборли томони шундаки, Қозоғистон футбол Федерацияси терма жамоанинг Руминияга етиб бориши учун Ўзбекистон байроғининг разми ҳамда “Ўзбекистон” ёзуви туширилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли самолёт танланган. Самолёт чартер рейс орқали Руминия пойтахти Бухарестга парвозини амалга оширган.
Тахминларга кўра, Қозоғистон футбол федерацияси Ўзбекистон ёзуви туширилган самолётни — Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 мундиали гуруҳ босқичига яқин келгани сабаб танлаган бўлиши мумкин.
Бироқ яна бир тахминга кўра, Қозоғистон футбол федерацияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси хизматларини ҳам арзон ҳам қулайлиги туфайли танлаган бўлиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, Руминия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Александр Бородюк бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқчида ўтказилган 5 ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраган бўлиб, ўз тарихида рекорд даражадаги пасайишни қайд этди.
Айни пайтда қозоғистонлик мухлислар томонидан ҚФФ президенти Сеильд Байшаков ҳамда бош маслаҳатчи Куаниш Аубакиров кескин танқид остига олинмоқда. Аммо ушбу танқидларга ҳозирча расмий вакиллардан ҳеч ким жавоб беришни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқининг 3-раундидан ўрин олган Жанубий Корея терма жамоаси билан Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозона олмай, Россия мундиалидан мосуво бўлганди.
Кейинчалик Самвел Бабаян юклатилган вазифани бажара олмагани учун миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганди.