
44 ёшли фуқаронинг исм-шарифи, ножўя ҳаракатининг сабаби ошкор қилинмаяпти
Маълумотларга кўра, фуқаро бино олдидаги қўриқлаш хизмати вакили билан тортишиб қолган. Сўнг, устидан ёнувчи суюқлини қуйиб, ўзини ёқиб юборган.
Ичкаридан қўриқлаш хизмати вакиллари чиқиб, оловни фуқаронинг кийимлари ёрдамида ўчиришган ҳамда полиция, тез тиббий ёрдам хизматини чақиришган.
44 ёшли фуқаро зудлик билан шифохонага етказилган. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, бемор танасининг 18 фоизи, асосан тананинг юқори қисми куйган. Унинг хуши жойида, жарроҳлик бўлимида даволанмоқда.
Ҳозирда айни иш юзасидан тергов иши бошланган. Ўзини ёқиб юборган шахснинг исм-шарифи, ножўя ҳаракатининг сабаби ошкор қилинмаяпти.