...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон билан 1 млрд. долларлик шартнома имзоланади


11:05, 23.03.2017 Жамият
 3 277

Қозоқ-ўзбек бизнес форумида 1 миллиард доллар миқдоридаги 75та шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.

Қозоқ-ўзбек бизнес форумида 1 миллиард доллар миқдоридаги 75та шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Казинформ” ХАА хабар берди.
 
“Бугун йирик бизнес-форум бўлиб ўтади, унда икки мамлакатдан 500 нафар тадбиркор иштирок этади. Ушбу форум доирасида деярли 1 миллиард долларга 75та шартнома имзоланади. Бу сўнгги йиллардаги икки давлат тарихида юз берадиган биринчи тарихий воқеа бўлади”, деди Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида.
 
Шунингдек, Қозоғистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов тутган йўлнинг давоми эканини алоҳида таъкидлади.
 
“Биз Сиз билан ака-укадек, дўст давлатлар каби, қадрдон қўшнилар сингари ушбу анъанани давом эттирамиз. Бир-биримизга ёрдам берамиз”, таъкидлади Назарбоев.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар