Янгиерлик фуқарони Қозоғистонга фоҳишаликка олиб кетаётганлар чегарада ҳибсга олинди.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган Г.Оқилова Сирдарё тумани 5-Ширин МФЙ Улуғбек кўчаси, 261-уйда яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Мирвалиев ва Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлган 1975 йилда туғилган Н.Сараевалар унга Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида фоҳишалик қилиб, 1 ойда 2000 АҚШ доллари топиши ва фойдасидан 50 фоизини уларга беришини айтаётганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.Мирвалиев ва Н.Сараевалар Г.Оқиловани “Сирдарё” чегара масканидан Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрига олиб ўтиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.