Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Кеча, 10 апрель куни Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Қорақалпоғистон янгиликлари” хабар берди.
Сессияда туман ҳокими лавозимига “Адилет-Тахта” машина-трактор парки бошлиғи бўлиб ишлаб келган Адилов Жамбул Ағитаевич номзоди таклиф этилди.
Шунингдек, сессияда Данегулов Рашид Тахтакўпир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Нурманов Тўлепберген Тахтакўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Генжемуратов Оразбай Тахтакўпир тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маданий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимларига тайинланди.