...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонда саккиз аср ер қаърида ётган хазина топилди!


10:57, 22.02.2018 Жамият
 10 797

Янгиликдан хабар топган мутахассислар мазкур археологик топилмани кўздан кечириб, топилма XII-XIII асрларга тегишли эканини аниқлади.

27 январь куни Элликқалъа туманининг (Қорақалпоғистон Республикаси) Бўстон шаҳридаги Ойбек кўчасида истиқомат қилувчи Торенияз Қутибаев томорқасидан улкан кўза топиб олди, дея хабар бермоқда ЎзА.
 
Янгиликдан хабар топган мутахассислар мазкур археологик топилмани кўздан кечириб, кўза XII-XIII асрларга тегишли эканини аниқлади.


 
– Бу археологик топилма биринчиси эмас. Бўстон шаҳри ҳудудидан илгари ҳам бир неча бор археологик материаллар топилган, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғайратдин Хўжаниязов. – Маҳаллий халқ эътирофига кўра, қадимда Элликқалъа тумани ҳудудида 50 та қалъа бўлган. Бугунги кунда туманнинг 21 археологик ёдгорлиги давлат рўйхатига олинган. Уларнинг баъзилари Бўстон шаҳри ҳудудида жойлашган. Яъни, милоддан аввалги IV-III асрлар ва милодий XII-XIII асрларга оид бўлган 1-Қаватқалъа ёки Катта Қаватқалъа ва милодий XII-XIII асрларга тегишли 3-Қаватқалъа ёдгорликлари сақланган. 2-Қаватқалъанинг эса ҳовлилари бироз бузилиб кетган.
 
Архелогик топилма туман марказидаги С.Толстов номидаги музейга топширилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:кўза археология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар