Божхона бошқарма ходимлари томонидан 6,3 тонна оғирликдаги рангли металларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Хўжайли туманида ўтказилган тадбирда фуқаро М.Г. бошқарувидаги Isuzu русумли автомашинаси тўхтатилиб текширилганда автомашина юкхонасида дон маҳсулотлари солинган қоплар тагига яширилган, салкам 2 тонна оғирликдаги рангли металлар борлиги аниқланган.
Нукус шаҳрида ўтказилган тадбирда фуқаро И.Г.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, бу ерда 1897 кг. рангли металлар қайта сотиш мақсадида яширинча сақланаётганлиги аниқланди.
Тўрткўл тумани ҳудудида ўтказилган тадбир эса фуқаро Р.Д.га тегишли бўлган хонадон ўз розилиги ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда 1601 кг рангли металл чиқиндилари қайта сотиш мақсадида яширинча сақланаётганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқарма ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 6,3 тонна оғирликдаги рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.