...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мен пасткаш сиёсатчи эмасман” – Эрдўған рақибини судга берди


15:25, 30.05.2018 Олам
 2 554

Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил мамлакатда давлат тўнтариши ўтказилишига алоқадор деб ҳисоблайди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған асосий муҳолифат Республикачи Халқ партиясидан мамлакат президентилигига номзод бўлган Муҳаррам Инжени судга берди.
 
Бунга Муҳаррам Инженинг Эрдўған 2001 йил АҚШга муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен олдига боргани ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган.
 
Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил мамлакатда давлат тўнтариши ўтказилишига алоқадор деб ҳисоблайди. 1999 йилдан бери АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Гулен исённи қоралаган ва айбловни инкор қилган.
 
Инже Баликесирдаги чиқишида, Эрдўғанга мурожаат қилиб: “Сен 2001 йил партиянгга асос солганингда Пенсильванияга рухсат сўраш учун борганмидинг?”, деган.
 
“Гумонланувчининг намойишда айтган гаплари ҳурматли президентга жиддий ҳужум ҳисобланади ва ҳақиқатга умуман тўғри келмайди”, дейилади шикоят аризасида.
 
Бу каби тасдиқловларни сўз эркинлиги доирасида қабул қилишнинг имкони йўқлиги таъкидланмоқда. Адвокат Инжедан 100 минг турк лираси (21 минг доллар) миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
 
Эрдўғаннинг ўзи ушбу вазиятга изоҳ бериб, “мен Пенсильванияга рухсат олиш учун борадиган пасткаш сиёсатчи эмасман”, деб айтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!