...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистон ва хоразмликлар учун поезд ва самолётларга чипта чегирма билан сотилади


11:23, 30.01.2017 Жамият
 3 374

18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” қарор имзолади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳли учун темир йўл ва авиатранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун имтиёзлар берилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 январь куни имзолаган “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.  
 
Қарорда келтирилишича, 2017 йил 1 февралдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш махсус имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда бир ой муддатда йўловчиларнинг тегишли тоифалари учун махсус имтиёзли тарифларни тасдиқлаши белгиланди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Хоразм Қорақалпоғистон Темир йўл Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар